1

Абдулла Арипов Москвада содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганларга таъзия билдирди

СИЁСАТ 25.03.2024, 11:22
Абдулла Арипов Москвада содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганларга таъзия билдирди

Ўзбекистон Бош вазири Москвада содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганларга таъзия билдирди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар қилди. 

Маълум қилинишича, бугун, 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Олег Мальгинов орқали бутун Россия халқига таъзия билдирди.

Аввалроқ, Бош вазир Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустинга Москва вилоятидаги "Crocus City Hall" мажмуасида содир бўлган терракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган эди.


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1