1

Ўзбекистон Ҳонгконг устидан йирик ғалабага эришиб, саралаш босқичига йўлланма олди

СПОРТ 26.03.2024, 21:52
Ўзбекистон Ҳонгконг устидан йирик ғалабага эришиб, саралаш босқичига йўлланма олди

ЖЧ-2026 ҳамда Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Ҳонгконг устидан йирик ғалабага эришиб, ҳал қилувчи 3-саралаш босқичи ва Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё кубоги-2027га йўлланмани нақд қилди, дея хабар бермоқда darakchi.uz мухбири.

Бош мураббий Сречко Катанец бетоблиги сабабли ўз юртига қайтиб кетган бўлса-да, миллий жамоамиз Ҳонгконг билан баҳсда катта қийинчиликсиз ғалабага эришди. 

Элдор Шомуродов биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса, танаффусга қадар жароҳат олиб, 2-бўлимда майдонга туша олмади. Захирадан майдонга тушган Ҳожимат Эркинов ва Остон Ўруновнинг голи вакилларимизга йирик ғалабани келтирди – 3:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон 4-турдан кейин 10 очко билан кейинги босқич йўлланмасини муддатдан аввал нақд қилди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1