1

Зангиота туманида “Майнинг ферма” ташкил этган шахс аниқланди

ЖИНОЯТ 27.03.2024, 15:22
Зангиота туманида “Майнинг ферма” ташкил этган шахс аниқланди

Зангиота туманида “Майнинг ферма” ташкил этган шахс аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар берди.

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими, ДХХ, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Токзор” МФЙ  ҳудудидаги хонадонда яшовчи У.О. ўз уйида 6 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 789,8 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1