1

Хоразмда икки келин сарполарини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди

ЖАМИЯТ 27.03.2024, 21:58
Хоразмда икки келин сарполарини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди

Хоразм вилояти Боғот туманида икки келин ўз сарполарини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Ғ.А.дан ундирувчи М.Т.нинг фойдасига 17 турдаги мол-мулкларини олиб бериш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Боғот туман бўлими иш юритувига келиб тушади. Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчининг мол-мулклари тўлиқлигича ўзига олиб берилди ва ижро ҳужжатининг ижроси тамомланди.

Шунингдек, ушбу суднинг қарздор Р.М.дан ундирувчи Б.С.нинг фойдасига 53 хил турдаги 26,4 миллион сўмлик мол-мулкларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бюронинг Боғот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчининг мол-мулклари тўлиқлигича ўзига олиб берилиб, ижро ҳужжатининг ижроси таъминланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1