2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичининг С гуруҳининг сўнгги ўйини Грузиянинг ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда zamon.uz хабар қилди.
Жамоа Грецияни мағлуб этди. Учрашувнинг асосий вақти ва қўшимча бўлими 0:0 ҳисобида якунланган бўлсада, пенальтилар сериясида грузинлар ғалаба қозонишди.
Шу тариқа Грузия терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.