1

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда 3 киши вафот этди

ЖАМИЯТ 28.03.2024, 15:40
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда 3 киши вафот этди

Жорий йилнинг 27 март куни соат 15:40 атрофида Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида 1983 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро (аёл киши) Nexia-3 автомашинасида "Сангардак-Денов" йўналишида ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида тик нишабликда бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб бетон тўсиққа урилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди. Ушбу ЙТҲ натижасида автомобилда ёнғин юзага келган.

Мазкур ЙТҲ ҳамда ёнғин натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, автомобилда бўлган ҳайдовчининг яна бир нафар фарзанди ҳамда яқин қариндоши (автомобиль эгаси) оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1