1

Ўзбекистонда сўнгги уч йилда болалар камбағаллиги камайган

ЖАМИЯТ 01.04.2024, 15:22
Ўзбекистонда сўнгги уч йилда болалар камбағаллиги камайган

Ўзбекистонда уч йил ичида болалар камбағаллиги 7,8 фоиз пунктга камайди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази УНИCЕФ билан биргаликда Ўзбекистондаги болаларнинг монетар камбағаллиги даражасини баҳолади. Тадқиқотда ижтимоий ҳимоя тизимининг камбағаллик даражасига таъсири таҳлил қилинди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ижтимоий нафақалар бўлмаса, мамлакатда болалар камбағаллиги даражаси 1,6 баравар ошади. Бу Статистика агентлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўтказилган уй хўжаликлари буджети ўрганиш маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилган.

2021-йилда ўтказилган сўровда 10 минг хонадон иштирок этган бўлса, 2023-йилда мамлакат бўйлаб 16 мингдан ортиқ оила ўрганилган.

Ўзбекистонда уч йил ичида болалар камбағаллиги 7,8 фоиз пунктга камайди. Натижаларга кўра, болалар камбағаллиги даражаси 2021 йилдаги 21,5 фоиздан 2023 йилда 13,7 фоизгача камайди. Асосан, қишлоқ жойларда болаларнинг камбағаллик даражаси 24,6 фоиздан 14,5  фоизгача, шаҳарларда эса 18 фоиздан 13 фоизгача камайди.

Тадқиқот шуни кўрсатганки, болалар камбағаллиги даражаси энг паст бўлган ҳудудлар Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри бўлса, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида эса болалар камбағаллигининг нисбатан юқори экани қайд этилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ижтимоий нафақалар бўлмаса, мамлакатда болалар камбағаллиги даражаси 1,6 баравар ошади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1