1

Рустам Ғафуров Китоб тумани ҳокими этиб тайинланди.

СИЁСАТ 02.04.2024, 10:00
Рустам Ғафуров Китоб тумани ҳокими этиб тайинланди.

Китоб тумани ҳокими Пардаев Ўктам Бердимуродович вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ғафуров Рустам Абдирасулович Китоб тумани ҳокими этиб тайинланди.

Рустам Ғафуров 1984 йилда туғилган. Тошкент ирригация ва миллиорация институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Ўзбекистон Республикаси банк академияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1