1

Ўзбекистон ва Россия Бош прокурорлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

СИЁСАТ 02.04.2024, 16:46
Ўзбекистон ва Россия Бош прокурорлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Россия Федерацияси Бош прокурори И.Краснов таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев бошчилигидаги прокуратура органлари делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюрди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Мазкур ташриф доирасида жорий йилнинг 2 апрель куни икки давлат назорат органлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Россия Бош прокурори Игорь Краснов 10 кун олдин Москва вилоятида бўлиб ўтган, юздан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган, террорчилик ҳаракатини эсга олиб, ушбу хавф Ўзбекистон учун ҳам мавжудлигини айтиб ўтган.

Конструктив мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия прокуратура органлари ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ҳамкорлик масалаларини, шунингдек, алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори прокуратура органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириб, трансмиллий уюшган жиноятчиликка, жумладан терроризмга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш заруратини таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунига кўра томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Бош прокуратуралари ўртасида 2024-2025-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1