1

Ўзбекистон Исроилнинг Суриядаги Эрон консуллигига қилган ҳужумини кескин қоралади

СИЁСАТ 03.04.2024, 11:54
Ўзбекистон Исроилнинг Суриядаги Эрон консуллигига қилган ҳужумини кескин қоралади

Ўзбекистон Исроил томонидан Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралайди. Бу ҳақдаги Ташқи ишлар вазирлиги баёнотини вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.

“Бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралаймиз.

Хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат ҳамда халқаро дипломатик ҳуқуқ асослари ва тамойилларини энг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблаймиз”, - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1