1

Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қуролли кучлари қўшма машғулотларга тайёрланмоқда

СИЁСАТ 05.04.2024, 09:00
Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қуролли кучлари қўшма машғулотларга тайёрланмоқда

Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қуролли кучлари 2024 йилда “Биз бирмиз – 2024” қўшма машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлигига таяниб, Armiya.az хабар берди.

Шу муносабат билан Ақтау шаҳрида конференция бўлиб ўтди, унда машғулотларга тайёргарлик кўриш ва галдаги вазифалар билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.

Машқлар июль ойида Оимаша полигонида, шунингдек, Каспий денгизида жойлашган Токмак бурнида бўлиб ўтади. У ерда “Қуролли тўқнашувлар жойларини аниқлаш бўйича жанговар тайёргарлик вазифаларини амалга ошириш” тадбирлари ўтказилади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1