1

Шавкат Мирзиёев Валентина Матвиенкони туғилган куни билан табриклади

СИЁСАТ 07.04.2024, 16:08
Шавкат Мирзиёев Валентина Матвиенкони туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Россия Федерал мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизматининг хабар берди.

Давлат раҳбари уни самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, олий даражадаги келишувларни амалга оширишга икки мамлакат парламентлари фаол ҳисса қўшаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

 

Мулоқот якунида парламентлараро ҳамкорликни, шу жумладан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида янада ривожлантириш муҳим экани таъкидланди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1