Аввал хабар берганимиздек, Футзал бўйича Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини бошлади. Дастлабки рақиб Австралия терма жамоаси бўлди.
Ўйиннинг 1 бўлимида Австралия 0:1 ҳисобида устунлик қилаётган эди. 2 бўлимда Акбар Усмонов ажойиб гол билан ҳисобни тенглаштирди.
Орадан кўп вақт ўтмай Дилшод Раҳматовнинг зарбаси билан ҳисоб 2:1 бўлди. Учрашувнинг 36 дақиқасида Дилшод раҳматов ўз ҳисобига иккинчи голни ёздириб қўйди, 3:1.
38 дақиқада Тайлер Гарнернинг голи эвазига ҳисоб қисқарди, 3:2.
Шу тариқа футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогидаги дасталки учрашувда ғалаба қозонди.