1

Павлодар, Қарағанда ва Ақтўбе вилоятларида бошпанасиз қолганлар учун уйлар қурилиши бошланди

ДУНЁ 18.04.2024, 21:40
Павлодар, Қарағанда ва Ақтўбе вилоятларида бошпанасиз қолганлар учун уйлар қурилиши бошланди

Сув тошқинидан жабр кўрган 5 803 қозоқ оиласига 369 200 тенге миқдорида бир марталик тўлов берилди, дея хабар беради ҳукумат.

877 оилага жами 380 миллион тенге зарар товон пули тўланган. Ўлган чорва моллари эгаларига 38,9 млн.тенги берилган.

Махсус тузилган ҳудудий комиссияларга Абай, Оқмўла, Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Улитов вилоятлари аҳолисидан 13 минг 577 та мурожаат келиб тушди.

Зарар кўрган ҳудудларда 2602 та турар-жой биноси ўрганилиб, уларнинг 1499 таси баҳоланди. Маълум бўлишича, 794 та уйни тиклаш мумкин, 701 таси эса бутунлай вайрон бўлган.

197 оилага уй-жойларни таъмирлаш учун 218,6 миллион тенге маблағ ажратилди. Уйлари бутунлай вайрон бўлган 33 оилага уй ва хонадонлар берилди.

Павлодар, Қарағанда ва Ақтўбе вилоятларида бошпанасиз қолганлар учун уйлар қурилиши бошланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1