1

Ўзбекистонда бугун ҳарорат 31° гача исийди

ЖАМИЯТ 19.04.2024, 07:14
Ўзбекистонда бугун ҳарорат 31° гача исийди

"Ўзгидромет" маркази баган, 19 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

 Унга кўра Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 25-27° бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 26-31° бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 25-30° бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 24-29° бўлади. 

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи (2000 м дан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 13-18° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1