1

Жиззахда "Gentra" уриб кетган икки ўқувчи ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 19.04.2024, 10:00
Жиззахда "Gentra" уриб кетган икки ўқувчи ҳалок бўлди

Ғаллаорол туманидаги "Оқтом" маҳалласидан ўтган йўлда  "Gentra" ҳайдовчисининг ЙТҲ 2 нафар мактаб ўқувчисининг ҳалок бўлиши билан якунланди. 

Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси  хабар берди.

Баҳмал туманида яшовчи 32 ёшли ҳайдовчи "Gentra" автомобилида 100 тезликда кетаётиб, ёмғир сабаб бошқарувини йўқотган. Оқибатда мактабга кетаётган 5- ва 7-синф ўқувчиларини уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида болалар вафот этган. Йўл четида боғланиб турган қорамол ҳам ўзига келиб урилган машина зарбидан ҳалок бўлган.

- "Ҳарбий бўламан", дерди. Мени яхши кўришини айтарди. Уни қандай унутаман, дейди фарзанд доғидан бағри-дили "ёнаётган" она.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳайдовчи 2023 йилнинг декабрь ойидан шу кунгача 11 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1