1

Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди

ЖАМИЯТ 19.04.2024, 15:45
Теглар: Ҳиндистон, парламент сайлови
Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди

Бугун, 19 апрель санасида Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик парламент сайловлари бошланади. Бу ҳақда “РИО Новости” маълум қилди.

Етти босқичдан иборат овоз беришларда 968 млн нафар рўйхатга олинган сайловчилар қатнашади.

Аммо сайловларнинг катталиги фақат овоз берувчиларнинг кўплигида эмас, давомийлигида ҳам. Бош сайлов комиссари Ражив Кумар маълум қилишича, Ҳиндистон парламенти қуйи палатасига сайловлар 19 апрельдан 1 июнга қадар давом этади. Овозларни санаш 4 июнда якунига етказилади. 

Ҳиндистон қуйи палатасига сўнгги сайловлар 2019 йилда ўтказилган. Овоз бериш 11 апрельда бошланиб, якуний натижалар 23 майда эълон қилинганди. Ўшанда қаторасига иккинчи марта «Бхаратия Жаната» партияси ғалаба қозонган, унинг етакчиси Нарендра Моди яна мамлакат бош вазири лавозимини эгаллаганди.

Ҳозирги сайловларнинг муҳим жиҳати ҳам шу — Нарендра Моди учинчи карра бош вазир лавозими учун курашмоқда. У ҳатто 2019 йилгидан кўпроқ овоз тўплашга интилмоқда ва бунга ишончи комил. Экспертлар эса бошқачароқ фикрда — парламентда мухолифатчилар сони кўпайиши мумкин, аммо бу етарли бўлмайди, «улоқ» барибир Модида кетади.

1 июнда якунланадиган мазкур сайлов дунёдаги энг узоқ вақт давом этадиган сиёсий тадбир бўлади ва унда бир миллиардга яқин сайловчи овоз бериши кутилмоқда.

Парламент сайловида амалдаги ҳукмрон “Бҳаратия жаната парти” ва унга асосий мухолиф сиёсий куч бўлган “Ҳиндистон миллий конгресси” партияси аъзолари асосий рақобат олиб боради.

Ҳиндистон парламент демократияси жорий қилинган ва дунёда аҳолиси энг кўп бўлган мамлакатдир. Парламентнинг қуйи палатаси – 543 ўринли Лок Сабҳанинг амалдаги фаолият муддати 16 июн куни тугайди. Ушбу муддатгача Лок Сабҳанинг янги таркиби шакллантирилиши ва ҳукуматга кейинги 5 йилда раҳбарлик қиладиган Бош вазир номи эълон қилиниши керак.

28 та штат ва 8 та иттифоқ ҳудудларида овоз бериш жараёни бир неча босқичда ўтади ҳамда овозларни санаш 4 июн куни якунланиши зарур. Сайловда 968 миллион нафарга яқин сайловчи қатнашади.

Шарҳлар

Ҳиндистон аэропортида 8 нафар ўзбекистонлик 5 кг олтин занжирлар билан қўлга олинди (видео)

18.08.2023, 11:58

Ҳиндистон пойтахтидаги Индира Ганди номидаги халқаро аэропортда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ҳиндистон божхона департаменти хабар қилди.Маълум қилинишича, улар 5,3 килограмм олтинни...
Ўзбекистонлик қизларни Ҳиндистонга фоҳишалик қилиш учун юборадиган эр-хотин аниқланди

21.12.2022, 09:32

Одам савдоси билан боғлиқ яна бир жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти...
Ҳиндистон тарихида иккинчи марта аёл киши мамлакат президентлигига сайланди

22.07.2022, 11:01

Ҳиндистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси аъзоси, Миллий демократик альянс номзоди Драупади Мурму ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда The Indian Express нашрига...
Ўзбекистон Ҳиндистонга Покистоннинг Карачи порти орқали биринчи юкни жўнатди

02.06.2022, 11:41

Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Маълум қилинишича, аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олди.Қайд этилишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1