1

Гулистон туманида сувчилар калтакландими?

ЖАМИЯТ 19.04.2024, 19:41
Гулистон туманида сувчилар калтакландими?

Ижтимоий тармоқлар орқали "Гулистон туманида сувчилар калтакланибди" сарлавҳаси остида видео тасвирлар тарқалди.

Холат Гулистон тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганда “Сирдарё сув таъминот” АЖ нинг Гулистон тумани  бўлими ходимлари фуқароларнинг ичимлик сувларидан мавжуд бўлган қарздорликларни ундириш юзасидан Гулистон тумани, Соҳил маҳалласида яшовчи фуқаро С.У нинг яшаш хонадонига ичимлик сувидан олдиндан мавжуд бўлган қарздорлигини бир неча маротаба юборилган огоҳлантиришларга қарамасдан тўламасдан келаётганлиги сабабли ушбу хонадонни ичимлик суви тармоғидан узуш учун борган вақтларида хонадон эгаси С.У ва унинг фарзанди Г.Л лар масъулларга қаршилик кўрсатишиб уларни ҳақоратлаганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Сирдарё сув таъминот” АЖ нинг масъул ходимларида тан жароҳатлари  аниқланмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1