1

Мижозга қўпол муносабат қилган сартарош қамалди

ЖАМИЯТ 19.04.2024, 20:58
Мижозга қўпол муносабат қилган сартарош қамалди

Тошкент вилоятида мижоз билан тортишиб қолиб, унинг сочини калга олиб ташлаган сартарошга тегишли қонуний жазо тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди. 

Аниқланишича, мазкур ҳолат юзасидан 2022 йилнинг октябрь ойида содир бўлиб, бугунга кунга қадар ИИОга мурожаат келиб тушмаган. Ҳозирда сартарошлик билан шуғулланувчи 34 ёшли шахс ва ҳолатни видеога олган унинг тенгдоши туман ички ишлар бошқармасига олиб келиниб, ходимлар томонидан профилактик суҳбат ўтказилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Бугун ЖИБ Тошкент туманида ўтказилган суд мажлисида сартарошга нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, ҳолатни видеога олган шахсга нисбатан эса МЖтКнинг 46-2-моддасига асосан маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1