1

Бугун ҳаво ҳарорати 32° гача кўтарилади

ЖАМИЯТ 20.04.2024, 08:45
Бугун ҳаво ҳарорати 32° гача кўтарилади

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ  бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29°, шимолда ва чўл ҳудудларда 31-32° гача бўлади.

Пойтахтимизда  ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ  бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи (2000 м дан юқорида) бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1