1

“Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

ДУНЁ 22.04.2024, 23:22
Теглар: Тайинлов, Толибон, янги элчи
“Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

"Толибон" ҳукумати Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади. Бу ҳақда "Tasnim" ахборот агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Абдул Ғаффор Баҳр олдинроқ "Толибон"нинг Тошкентдаги элчиси этиб тайинланган Муғфуруллоҳ Шаҳобнинг ўрнини эгаллаган. 

"У Қандаҳордан бўлиб, "Толибон" муваққат ҳукуматининг Олий судида текширув ва тадқиқот бўлими директори бўлиб ишлаган", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Муғфуруллоҳ Шаҳоб Афғонистон муваққат ҳукуматининг Тошкентдаги элчиси вазифасига киришганди. У “Толибон” тоғ-кон вазирининг ўғли экани айтилган.

Шарҳлар

Улуғбек Мухаммадиев янги лавозимга тайинланди

14.01.2022, 22:40

Улуғбек Мухаммадиев президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Маълум қилинишича, Мухаммадиев бунга қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги...
Толибон нафақат афғонлар, балки бутун минтақа учун муаммо — Муҳаммад Зоҳир Агбар

03.12.2021, 13:24

Афғонистоннинг Душанбедаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбарнинг сўзларига кўра, 3  ой ичида “Толибон” мамлакатни бошқаришга қодир эмаслигини исботлади. Бу ҳақда "Замон" ёзмоқда.Қайд этилишича, элчи бу фақат...
"Толибон" ҳаракати мамлакатнинг уч ойлик даромад ҳисоботини тақдим этди

21.11.2021, 17:38

“Толибон” Молия вазирлиги ҳаракатнинг уч ойлик ҳисоботини тақдим этди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди. Қайд этилишича, сўнгги 78 иш кунида “Толибон” ғазнасининг даромади 26,915 миллиард афғоний...
"Толибон” ўз сафини тозалашга киришди

19.10.2021, 07:39

Афғонистонда ҳукуматини қўлга олган “Толибон” порахўр ҳамда нопок одамлардан тозалаш бўйича ички ишлар ва мудофаа вазирликларининг қўшма комисияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда мамлакат ахборот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1