1

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

ДУНЁ 25.04.2024, 07:33
Теглар: Фото
Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб ёзади NewTimes.kz ахборот агентлиги.

Тадбиркор ўз дўконларида ишлайдиган ходимларга хоҳишига кўра 10 кунлик қўшимча таътил талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилди.

- Мен ҳар бир ходим эркинликка эга бўлишини истайман. Ҳар бир инсоннинг бахтсиз бўлган пайтлари бўлади, шунинг учун сиз бахтсиз бўлсангиз, ишга келманг, - деди Ю.

Иш берувчи ходимларнинг дам олиш вақтларини эркин белгилашлари, шунингдек, ишдан ташқари дам олишларига рози.

“Раҳбарият бу таътилни рад эта олмайди. Рад этиш қонунбузарликдир”, - дея хулоса қилди у.

Мамлакат аҳолиси тадбиркорнинг ғоясини бутун Хитой бўйлаб тарғиб қилинишига умид қилишмоқда.

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1