1

Транспорт воситаси ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда

ЖАМИЯТ 25.04.2024, 14:31
Транспорт воситаси ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда

Жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказилади.

Республикамизнинг барча ҳудудларида "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда, унда 10 апрелдан ҳозирги кунга қадар 58 минг 822 та автомобиль экологик назоратдан ўтказилди.

Бу «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 16, 17 ва 28-моддалари ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси талаблари ижросини таъминлаш ҳамда автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тадбир давомида 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги аниқланди.

Ҳолатлар юзасидан жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланилди. Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Тадбир давомида жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1