Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, инспектор машинани тўхтатган ва ҳайдовчидан уч кишилик тушлик олиб келишини сўраган. «50 кундан бери қуёшда тургани»ни айтиб, эзилиб кетганини таъкидлаган. Бўлиб ўтган «савдо»дан кейин ҳайдовчи Nexia-3 машинасида ўтирган одамга 70 минг сўм бериб кетган. Ҳозирда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ички ишлар назорати ўтказилди. Ушбу ҳолатда иштирок этган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Уларнинг раҳбарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўлланилди.
22.05.2024, 13:31
Самарқанд вилояти Нарпай туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқарган 70 ёшли эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. Қайд...10.05.2024, 15:34
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...06.05.2024, 15:23
Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган йигит 24 январь куни соат 11:30 ларда ўзи ишлаб келаётган Ургут туманидаги мактабда дарс ўтиш жараёнида шу мактабнинг 11 синфида...06.05.2024, 14:19
Самарқанд шаҳрида 29 апрел куни Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборгани, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.Соат 17:00...