1

Автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш нархи эски ҳолатга қайтди

ЖАМИЯТ 07.05.2024, 13:39
Автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш нархи эски ҳолатга қайтди

Автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш нархи эски ҳолатга қайтди, 68 баробарга арзонлади .

2024 йил 3 майдан бошлаб автотранспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланди .

Янги тартиб билан автомобиллар ва электромобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар камайтирилди ва БҲМнинг 10 фоизигача қайтарилди. Шу билан бирга, оширилган рўйхатга олиш тўловлари (одатий автомобиллар учун БҲМнинг 6,84 баравари ва электромобиллар учун 1,5 БҲМ) ўзгаришсиз қолди.

Ички ишлар вазирлиги ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси автомашиналарни рўйхатдан ўтказиш ставкалари ошиши сабабларини ҳали изоҳламади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1