1

Андижонлик қочоқ ота Ғазалкентдан топилди

ЖАМИЯТ 07.05.2024, 20:06
Андижонлик қочоқ ота Ғазалкентдан топилди

Алимент тўловидан қочиб яшириниб юрган андижонлик ота Ғазалкентдан топилди.

Хўжаобод туманлараро суди буйруғига асосан ундирувчи Ш.Э. фойдасига қарздор Қ.Э.дан уч нафар вояга етмаган фарздалари таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

Бироқ, қарздор шта давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай 20, 2 млн. сўм алимент қарздорлигини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги сабабли, унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди томонидана15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қарздор қамоқдан ҳам хулоса чиқармасдан яна 9 млн. сўмдан зиёд алимент қарзини тўламасдан келган.

Шунга кўра, МИБнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан қарздор Қ.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига биноан жиноят иши қўзғатилган.

Қарздор суриштирув-тергов ҳаракатларидан қочиб яшириниб юрганлиги сабабли, бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан қидирув ҳаракатларига киришилган.

Қидирув тадбирлари давомида, дастлаб қарздор Қ.Э. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги қурилиш корхонасида ишлаши маълум бўлган. Бироқ, мазкур манзилга борилганда қарздор Тошкент вилояти,  Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳарчасидаги тош саралаш корхонасида ишлаши аниқланган. 

Тезкор қидирув тадбирлари самарали якунланиб, қарздор Қ.Э. юқорида қайд этилган манзилдан топилди ва Андижон вилоятига олиб келинди.

Суриштирув ишлари давомида алимент тўлашдан яшириниб юрган ота алиментдан бўлган 9,1 млн. сўм қарзини тўлиқ тўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1