1

Тошкентда мебель цехи ёниб кетди

ЖАМИЯТ 08.05.2024, 12:59
Тошкентда мебель цехи ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларна Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган мебель цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида видео хабарлар тарқалди.

ФВВнинг маълум қилишича, ёнғин 8 май куни соат 11:25 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Мухтор Ашрафир кўчасида мебель ишлаб чиқариш корхонасида содир бўлган. Бу ҳақида ФВБга хабар тушган. 

Манзилга соат 11:30  ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ҳозир вақтда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда . Ёнғинга жами 11 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилинган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқлиги ҳақида хабар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1