1

18 ёшида урушга отланган 100 ёшли отахоннинг ҳолидан хабар олинди

ЖАМИЯТ 08.05.2024, 14:12
18 ёшида урушга отланган 100 ёшли отахоннинг ҳолидан хабар олинди

МИБ ходимлари 18 ёшида урушга отланган 100 ёшли отахонни зиёрат этишди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати darakchi.uz’га хабар берди. Байрам арафасида Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Олмазор туман бўлими ходимлари билан биргаликда шу йил 100 ёшни қаршилаган Аббос ота Аппоновнингхонадонига   йўқлаб  борилди.

Аббос отанинг фарзандлари, набиралари учун анъанага айланган бу сана олди тайёргарлик кўрилиши сезилди.Албатта, қариси бор уйнинг париси бор дейдилар. Биз ҳам Аббос отадан дуолар олиб кейин уруш йилларини хотирлаб беришларини сўрадик. Аббос ота 18 ёшида Ватан учун, тинчлик учун урушга отланганини, ўша кунларда ўтказган умрини сўзлаб берди. Ота юртимиз тинчлиги, фаровонлигини ният қилиб дуо қиларкан, ёшларга юрт учун ҳар доим фидокорона хизмат қилишини, шу юрт  учун   жон фидо қилган  боболар  руҳи шод бўлишини, уларга муносиб авлод бўлишини тилади. 

Ота 4 йил хизматидан сўнг, Ўзбекистонга Тошкентга қайтиб, ўзининг севган касби ўқитувчи бўлиб, мактабда ёшларга таълим бериб келди. Нафақага чиққанидан сўнг ҳам шогирдлар ардоғида бўлиб, ўз тажрибаларини ёшларга ўргатиб келди.  Аббос отага  узоқ умр, сиҳат-саломатлик  тиладик, яна байрамларда йўқлаб боришимиз  насиб этсин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1