Жиззахда 34 бош балиқ овлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилган.
Айдар-Арнасой кўллар тизими, Арнасой бўлимида ўтказилган рейд давомида, Ш.Рашидов тумани, "Қатортол" МФЙда яшовчи фуқаро Ж. З. томонидан 1 дона резина қайиқ ва 65х65 мм ўлчамдаги лескали тўрлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний балиқ овлангани маълум бўлган.
Ҳуқуқбузарлар жами 34 бош — 20 бош зоғора (сазан), 6 бош оқсила (судак), 4 бош дўнгпешона (толстолоб) ва 4 бош товонбалиқ (карас) балиқларини ноқонуний равишда овлашган. Улар ҳайвонот дунёсига жами 23 млн 936 минг сўм миқдорида зарар етказишган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида Фориш туман судига юборилмоқда.
06.05.2024, 13:20
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида аёлнинг жасади яшаш хонадонидан топилди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.Маълум қилинишича, аёл ва турмуш ўртоғи ўртасида доимий низолар бўлиб...29.04.2024, 17:42
Балиқларни ноқонуний овлаганлар табиатга 8 млн. дан ортиқ зарар етказган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш...12.11.2022, 00:20
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 22 ёшли йигит аёлини хиёнатда айблаб, уни ва 5 ёшли фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.Маълум бўлишича,...12.10.2022, 12:03
Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...