1

Республикада 1 кв. километрга ўртача 82,3 киши тўғри келмоқда

ЖАМИЯТ 08.05.2024, 20:14
Республикада 1 кв. километрга ўртача 82,3 киши тўғри келмоқда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 1 кв. километрга ўртача 82,3 киши тўғри келмоқда.

Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 6 826,7 киши, Андижон вилоятида 792,8 киши, Фарғона вилоятида 603,5 кишини ташкил этган бўлса, энг паст кўрсаткичлар Навоий вилоятида 9,7 киши, Қорақалпоғистон Республикасида 12,1 кишини ташкил этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1