1

Фронтдан келган 3 мингдан ортиқ хат қаерда сақланяпти?

ЖАМИЯТ 09.05.2024, 12:00
Фронтдан келган 3 мингдан ортиқ хат қаерда сақланяпти?

Мавлуда Шораҳбарова, Ўзбекистон миллий архиви бўлим мудири: 

- Фронтдан келган хатлар Ўзбекистон миллий архивида махсус ҳароратли хонада сақланади. Яъни қоғозларни узоқ йиллар ўз ҳолатида сақлаш учун хона ҳароратининг ҳам аҳамияти катта. Бугунги кунда архивда Фронт ортидан ёзилган 3 мингдан ортиқ хат бор. Бу хатлар ўша пайтда чоп этиладиган газеталарга ёзилган. Баъзилари чоп этилган. Чунки аскарларимиз ўзининг ёзганлари орқали хабар бериб, ўзининг соғ-саломатлигини оиласига, яқинларига маълум қилиб туришган. Хатларни ўқиганимизда ўзимиз ҳам ўша муҳитга тушиб қолгандек бўламиз. Аксариятлари жуда содда, оддий ёзилган. Мен соғман, бугун мана бу чегарадан ўтдик, мен 10 та душман аскарини йўқ қилдим, деган жумлалар хатларда тез-тез учрайди. Хатларни ўқиганда доим таъсирланамиз. 

Энг эски хат 1941 йилда, уруш бошланганда ёзилган. Энг охиргиси 1945 йил, уруш тугаганда ёзилган.

Батафсил бу ерда томоша қилишингиз мумкин:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1