1

Марказий банк 9 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўллади

ЖАМИЯТ 09.05.2024, 16:29
Марказий банк 9 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўллади

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг апрель ойидаги йиғилишларида (7 марта) 49 та масаланикўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 34 та, хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (9 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш (1 та), микромолия ташкилотларига берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш (6 та), аудиторларга малака сертификатини бериш (2 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (13 та) билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, банклар ва тўлов ташкилотларида Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган текширишлар натижалари (15 та масала) ҳам муҳокама қилинди.

Тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун 16 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, устав капиталининг миқдори “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли 4 табанкнинг айрим операциялари чекландиҳамда амалдаги қонунчилик ва Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 9 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланди.

Бундан ташқари, Қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1