1

Бизнинг суриштирув: “ақлли бекат”ларнинг ақлсиз “амали” (видео)

ЖАМИЯТ 10.05.2024, 15:57
Теглар: “ақлли бекат”ларнинг ақлсиз “амали, суриштирув
Бизнинг суриштирув: “ақлли бекат”ларнинг ақлсиз “амали” (видео)

Фарғона шаҳрида ақлли бекатлар қурилади, йўловчилар учун катта имкониятлар яратилади, автобус кутиш жараёнида, вайфайдан фойдаланиб мамлакатимиздаги янгиликлардан хабардор бўлишади, хуллас одамлар учун ҳаммаси яхши бўлади дейилди. Фарғона шаҳрининг марказидаги айрим манзилларда қурилди ҳам. Бу бекатларни ҳаридори кўпайгани ҳам айни ҳақиқат. Ишбиларбмон ёшларга бу бекатлар берилсин, тенгдошларини иш билан таъсинлансин дейилгани ҳам рост. Аммо бу бекатларга ёши катталар эгадор бўлишни истадиталар.  Фарғона шаҳар ҳокимилги ва ободонлаштириш балансига ўтказилди бу ерлар. Мақсад доимий назорат қилиш учун.

Фарғона шаҳридаги архитектура, кадастр сингари ташкилотлардан хулоса хатларини ҳам қўлга киритдилар катта тадбиркорлар. Техник шартларга розимиз, агарда бажармайдиган бўлсак шартнома бекор қилинишига қаршилик йўқ деб имзо ҳам чекдилар ишбилармон акалар.    Ҳа техник шартларни менсимай, ўзбошимчалик билан фаолият кўрсатиб келаётган эркатой тадбиркорларни фаолиятини очиқламоқчимиз. 

Бир сўз айтадиган бўлсангиз ёки шартлар ҳақида эслатсангиз солиқларни вақтида тўлаши-ю, қайсидир акага бу бекат тегишгли эканини айтишади.      Соат 8 да иш жойимиздан чиқиб, Фарғона шаҳридаги Ақлли бекатлар нечоқлик фаолият кўрсатаяпти, шартномадаги шартларни қай даражада бажараётганини ўз кўзимиз билан кўришни истадик. Дастлаб, Фарғона шаҳридаги нурхон бекати томон бордик.  

Ислом Каримов номидаги санъат саройининг орқа томонида жойлашган ақлли бекатга етиб келдик. Бу ерда йўловчилар учун ўриндиқлар мавжуд. Аммо, қани вай фай, қани эълон учун монитор, чиқиндик қутиси, қишда истигич ёзда совутгич деб изландик ҳалос. Тадбиркорни рақамини излаб топдик. Айтишича, укасининг тўйи бўлгани учун манзилда эмаслар. Бироқ, айтилган техник шартларни ҳаммасини амалга оширганлар.    

Фарғона шаҳар марказидаги бекатларга назар ташлаймиз. Тадбиркор Ҳасанбой Ботировга тегишли бўлган ақллиқ бекатдаги холатларни очиқлаймиз. Бу ердан вай файдан фойдаланишингиз мумкин дейилган, аммо маблағ тўланмаганига бир неча кун бўлибди, хуллас интернет ўчиқ. Чиқинди қутиси бор, ҳам майли 3 дона бўлса ҳам йўловчилар учун ўриндиқни ҳам ўрнатибди. Бироқ, қани қолган имкониятлар? Савол билан тадбиркорга юзланмоқчи эдик. Бу ерда ишчилари бор ҳалос. Ишбилармонни эса мобил рақами ўчиқ. Очиғи бироздан чўнг тадбиркор билан боғланиш бахтига муяссар бўлдик. Учрашмоқчи ҳам эдик. Шундан кейин рақами мутлоқ ўчди қолди. Тамом!        

Ақлли бекатдаги ақлсизликларга ҳам дуч келдик. Мана бу тадбиркор бу ерда фаолият бошлаганига кўп бўлмапти. Бироқ, бу ерда шартномадаги бирорта техник шартларга гувоҳ бўлмадик.  

Шаҳар марказидаги диққатга сазовор бўлган яна бир ақлли бекат Сирожидди Камоловга тегишлимиш. Бу ерга соат 10 дан 17 дақиқа ўтганда келдик. Аммо йўловчилар учун ажратилган манзил ҳам савдо дўконига айлантирилибди. Бир ёнида совға буюмлари яна бир жойида кийм расталарга қўйилган. Йўловчвилар учун ўриндиқ бор. Аммо эшик берк бўлса қандай кириб ўтиришлари мумкин? Тадбиркорга қўнғироқ қилдик. 2 сотадан кўпроқ кутдик. Қаердан бўлса ҳам ниҳоят етиб келди.  

Тадбиркорни айтишича, бу ер йўловчилар учун очиқ туради. Аммо орадан бир соат ўтиб манзилдан ўтаётган чоғимиз эшиклар аввалгидек берк эди. Очиғи бу ер ижарага берилиши режалаштирилмоқда. Ҳозир ана шундай инсон аҳтарилаяпти.

Фарғона шаҳар, Фаробий кўчасидаги, Абдурашид Мамасиддиқовга тегишли бўлган ақлли бекатдамиз. Холат кўриб турганингиздек сифатсиз. Ўриндиқлар бор. Аммо чиқиндилар билан тўлибди. На чиқинди қутиси, на бошқа имкониятларга кўзимиз тушмади. Тадбиркор эса эшикни қулфлаб кетган. Аммо кадастр ҳужжатидан ортиқроқ ерни ўзлаштириб олган. Бу жараёнларга гувоҳ бўлиб туриб ҳам кўз юмиб кетаётган кадаст ва архитектура раҳбарларига очиғи бизни гапларимиз кулгулик бўлиши мумкин. Сабаби уларга қўнғироқ қилиб мавзуни ёритишимизда ҳамкорликка чордик. Аммо ҳаммаси муздаккина хонани афзал деб билди.  

Биз яна Нурхон бекати томон қадам ташладик. Мабоди тадбдиркор келган бўлса нега саот 9 да ҳам йўловчилар учун ажратилган аққли хонани қулфлаб қўйганлари сабабини билмоқчи эдик.

Лавҳамизни кўрган ишбилармонлар Президентимиз тадбикорлар учун кенг имоният яратиб берган бир вақтда журналист келиб бизни фаолиятимизга аралашаяпти деган гапни айтиб шикоят қилишлари мумкин. Аммо мамлакат  Президенти ҳар бир тадбиркор қонун доирасида фаолият кўрсатиши, қоидаларга амал қилишини ҳам алоҳида айтиб ўтган. Тартиблар эса фармон ёки қарор билан ўзгаради. Кимки ҳоҳласа ўзгаравермайди. Ҳаммасини кўриб туриб нега маъсуллар нега кўз юмиб ўтиб кетаяптилар бизга мана шу қизиқ?    

Ақлли бекатлардаги ақлсизликларни кўрсатиб бир нечта ОАВ вакиллар муаммони кўтаргандилар. Ўшада ҳам маъсуллар тадбиркорларни судга берамиз, шартномаларни бекор қилиб манзилларни маъсулиятли шахсларга берамиз деб айтишганди. Аммо тадбикорнинг юки оғирроқми ёки танишлари борми неча маротаба шу муаммоларга дуч келсаларда ҳамон чоралар кўрнларини эшитмадик ёки кўрмадик. Балки, бу лавҳамиз жойига етиб борар. Яна билмадик.

Аҳрор Зиятов, Фарғонадан махсус тайёрланди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1