1

618,4 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

ЖИНОЯТ 10.05.2024, 18:15
618,4 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

618,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан “Қибрайтумангаз” бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “M.O.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг Қибрай туманида жойлашган иссиқхонада 412,2 минг метр. куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 618,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1