1

Пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

ЖАМИЯТ 26.05.2024, 13:36
Пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида икки кунга транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари айрим кўчаларда давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

“Зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз. Маълум кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилган вақтда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ҳамда чизиқларнинг талабларига қатъий риоя этишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1