1

Ҳиндистонда икки поезд тўқнашиб кетди

ЖАМИЯТ 17.06.2024, 19:46
Ҳиндистонда икки поезд тўқнашиб кетди

Ҳиндистонда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди.

“Ғарбий Бенгалиядаги Янги Жалпайгури яқинида “Kanchanjunga Express”поезди ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди. Бахтсиз ҳодисада яна 60 киши тан жароҳати олди”, —дейилади хабарида.

Поездлар тўқнашуви душанба куни эрталаб юз берган. Юк поезди худди шу йўналишда кетаётган йўловчи поездига бориб урилган. Натижада бир қанча йўловчи вагонлари рельсдан чиқиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, юк поезди машинисти тўхташ ишорасини ўтказиб юборган ва кейин иккинчи поездга бориб урилган.

Шимоли-шарқий чегара

темир йўли вакилларининг сўзларига кўра, ҳалокатда юк поезди машинисти ва машинист ёрдамчиси ҳам ҳалок бўлган.

Расмийлар қурбонлар сонининг камлиги йўловчи поездининг орқа томонига иккита почта вагонлари бириктирилгани билан изоҳланган.

Тўқнашув жойига Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму, Ғарбий Бенгалия бош вазири Мамата Баннержи ва мамлакат темир йўл вазири Ашвини Ваишнав етиб келган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1