1

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида “Қамбарота ГЭС-1” бўйича Битим имзоланди

ИҚТИСОДИЁТ 10.06.2024, 21:51
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида “Қамбарота ГЭС-1” бўйича Битим имзоланди

Бугун, 10 июн куни Австриянинг Вена шаҳрида Жаҳон банки гуруҳи кўмагида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган “Қирғиз Республикаси Халқаро энергетика инвестиция форуми”нинг биринчи куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ҳам иштирок этмоқда.

Форумдан кўзланган асосий мақсад – Қирғизистоннинг энергетика соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги ишларини намойиш этиш, инвестиция имкониятларини, жумладан, “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини муҳокама қилиш, Марказий Осиёда тоза энергияга ўтишни жадаллаштириш бўйича салоҳиятни намойиш этишдан иборат.

Форум доирасида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Энергетика вазирликлари ўртасида “Қамбарота ГЭС-1”ни қуриш ва фойдаланиш лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш тўғрисида уч томонлама Битим имзоланди.

Унга кўра, энергетика соҳасида, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва “Қамбарота ГЭС-1” сув-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг ўзаро мақбул механизмларини яратишга келишиб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1