1

Италия парламентида муштлашув бўлди

ДУНЁ 14.06.2024, 19:15
Италия парламентида муштлашув бўлди

Италия парламентида минтақавий мухторият тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси пайти катта муштлашув бўлди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

 Депутатлардан бири жароҳатланиб, тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган.

Маълум қилинишича, депутат Леонардо Донно эди йиғилиш вақтида минбарни тарк этиб, Италия байроғини автоном ишлар вазири Роберто Калдероли қўлига топширмоқчи бўлган. Шундан сўнг депутатлар палатаси раиси Лорензо Фонтана Доннони залдан олиб чиқиб кетишларини талаб қилди. Бунга жавобан ҳукмрон партия депутатлари Доннони ўраб олишди ва натижада жанжал катта муштлашувга айланиб кетди.

Можаро пайти Донно юзидан жароҳат олиб, йиқилиб тушган. Уни ҳукмрон Лига партиясидан депутат Игор Леззи урган. Шундан сўнг Донно шифохонага юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1