1

Машина ўғриси 15 йилга қамалди

ЖИНОЯТ 17.06.2024, 10:45
Машина ўғриси 15 йилга қамалди

Термиз шаҳрида транспорт воситасини олиб қочишда айбланган ўта хавфли рецидивист озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди. 
 

1975 йилда туғилган шахс муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, маст ҳолатда ҳайдовчи томонидан очиқ қолдирилган машинани олиб қочган. 

Иш ҳужжатларида айтилишича, фуқаро олиб қочилган Matiz машинасида ЙТҲга учраган.

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 267-моддасида (транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятни содир этган ўта хавфли рецидивист 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1