1

Эртага абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

ЖАМИЯТ 24.06.2024, 21:24
Эртага абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

Эртага (25-июн куни) олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.

 Абитуриентлар эртага 23:59 га қадар my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари, шунингдек, киритилган маълумотларини ўзгартиришлари мумкин.

 Шунингдек, тўловдан озод қилинганлар тоифасига кирмайдиган абитуриентлар 26 июн куни соат 23:59 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади.

 Абитуриентлардан рўйхатдан ўтиш учун сўнгги соатларни кутмаслик сўралмоқда. 

 Рўйхатдан ўтиш учун сайт манзили: my.uzbmb.uz

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1