1

Сирдарёда юк машинаси автобусга бориб урилди

ЖАМИЯТ 28.06.2024, 23:09
Сирдарёда юк машинаси автобусга бориб урилди

Сирдарё вилоятида юк автомобили ва автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди. 

Маълум қилинишича, бугун, 28 июнь куни соат 12:30 ларда, Сирдарё тумани, Зиёкор МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 83-кмда, Термиз-Тошкент йўналишида, "Исузу" русумли юк автомобили шу йўналишда йўлнинг ўнг томон қисмида йўловчиларни тушириш учун тўхтаб турган 14 нафар йўловчиси бўлган "Исузу" русумли йўловчи ташувчи автобусни орқа қисмидан уриб юбориши натижасида  йўл транспорт ходисаси содир этилган.

Натижада “Исузу" русумли йўловчи ташувчи автобус салонида бўлган 1 нафар йўловчи жароҳат олиб Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳозирда Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлариолиб борилмоқда.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1