1

Бугун Озарбайжон Қуролли Кучлар кунини нишонламоқда

ДУНЁ 26.06.2024, 12:15
Бугун Озарбайжон Қуролли Кучлар кунини нишонламоқда

Озарбайжонда Миллий Қуролли Кучларни шакллантириш жараёни ўтган аср бошидан – 1918 йилдан бошлаб амалга оширилмоқда. Озарбайжон Демократик Республикаси ҳукуматининг ўша йилнинг 26 июндаги қарори билан биринчи мунтазам ҳарбий қисм - Алоҳида Озарбайжон корпуси ташкил этилди. Мусулмонлар корпусининг Алоҳида Озарбайжон корпусига ўзгартирилиши миллий Қуролли Кучларни яратиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Озарбайжон Демократик Республикасининг қулаши билан мамлакатда армия қурилиши жараёни ҳам тўхтаб қолди. 1969 йилда буюк йўлбошчи Ҳайдар Алиев мамлакат раҳбариятига келганидан кейингина ҳарбий кадрлар тайёрлаш жараёни ижобий динамика олди. Бу миллий армия қурилиши тарихида бурилиш даври бўлди. Шундай қилиб, Жамшид Нахчивон номидаги ҳарбий лицей ташкил этилди. Бу мактабнинг фаолият юритиши Озарбайжонда ҳарбий ишларга ва озарбайжон мансаб зобитларини тайёрлашга қизиқишнинг ортишига олиб келди. Озарбайжон мустақиллиги тиклангач, Ж.Нахчиванский номидаги ҳарбий лицей армия қурилишининг асосий базаларидан бирига айланди.

1993 йилда умуммиллий лидер Ҳайдар Алиев мамлакат раҳбариятига қайтгач, халқ талаби билан армия қурилиши йўлида янги муҳим қадамлар қўйилди. 1994 йил 12 майда Арманистон-Озарбайжон можаросида ўт очишни тўхтатишга эришилгандан сўнг Озарбайжон миллий армиясининг шаклланиши тезлашди. Муваффақиятли олиб борилаётган сиёсат самарасида Қуролли Кучларни моддий-техник таъминотини яхшилаш, шахсий таркибнинг маънавий-руҳий тайёргарлиги ва жанговар руҳини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Улуғ йўлбошчи Ҳайдар Алиевнинг 1998 йил 22 майдаги фармонига кўра, алоҳида Озарбайжон корпуси ташкил топган кун – 26 июнь Озарбайжон Республикаси Қуролли Кучлари куни деб эълон қилинган ва бу сана ҳар йили байрам сифатида нишонланади. 

Ҳарбий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Ҳайдар Алиев 1999 йил 20 февралда ҳарбий билим юртини ташкил этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. 

 Ҳайдар Алиев бошлаган анъананинг давоми сифатида истиқлол йилларида армия қурилишига устувор аҳамият берилди. Озарбайжон НАТО билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Мудофаа саноати вазирлиги томонидан 400 турдан ортиқ мудофаа маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани мамлакат ҳарбий қудрати юксалаётганининг муҳим кўрсаткичларидан биридир. 

Президент Илҳом Алиев Қуролли Кучларни моддий-техника базасини янгилаш, замонавий инфратузилмани яратиш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турар-жойларини яхшилаш, шунингдек, мудофаа саноатини ривожлантиришга доимо алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Бугунги кунда Озарбайжон Қуролли Кучлари Кавказдаги энг замонавий армия ҳисобланади. 

Озарбайжон ўз армиясининг қудрати туфайли ўз ҳудудларининг 30 йиллик босиб олинишига чек қўйди. Президент Илҳом Алиев раҳнамолигида  армия сентябр ойида бошланган 44 кунлик урушда тарихий Ғалабага эришди. 

Фузули, Жабраил, Зангилон, Губадли, Шуша, Қалбажар, Агдам, Лочин вилоятларининг 300 дан ортиқ аҳоли пунктлари босқиндан озод қилинди. Иккинчи Қорабоғ уруши даврида қўлланилган жанговар тактика жаҳон ҳарбий тарихида янгилик ҳисобланиб, тегишли олий ҳарбий ўқув юртлари дарсликларида ўрганилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1