1

Олмаотада йўловчилари бўлган автобус автоҳалокатга учради

ДУНЁ 26.06.2024, 20:08
Олмаотада йўловчилари бўлган автобус автоҳалокатга учради

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 26 июнь куни йўловчилари бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳодиса оқибатида 16 нафар йўловчи тан жароҳати олган, бир нафари воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда “Tengri news” хабар берди.

Полициянинг аниқлик киритишича, йўл-транспорт ҳодисаси соат 14:20 да Олмали туманида содир бўлган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, Kia русумли автомобиль ҳайдовчиси Макатаев кўчасидан ўтаётиб 18-рақамли йўловчи автобуси билан тўқнашиб кетган. Натижада автобус тўсиққа бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 16 нафар йўловчи тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, яна бир йўловчи ҳодиса жойида вафот этган, — дейди Олмаота шаҳар полиция бошқармаси матбуот хизмати.

Автоҳалокат юзасидан жиноий иш очилган, тегишли экспертиза тайинланган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1