1

Жиззахда кредитни вақтида тўламаган шахснинг KIA K5 русумли автомашинаси хатланди

ЖИНОЯТ 27.06.2024, 16:53
Жиззахда кредитни вақтида тўламаган шахснинг KIA K5 русумли автомашинаси хатланди

Жиззахда кредитни вақтида тўламаган шахснинг KIA K5 русумли автомашинаси хатланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати darakchi.uz'га хабар берди.

Маълум қилинишича, Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг фуқаро Ш.Б.дан “Асакабанк” АЖ фойдасига 93,6 млн. сўм ундириш белгиланган. 

Қарздорга тегишли KIA K5 русумли автомашина хатланиб, ушбу мулкни йўқ қилиш, бегоналаштириш ва яроқсиз холга келтиришни тақиқлаш тўғрисидаги ижро варақаси келиб тушган, шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли мол-мулкларга тақиқ ўрнатилган. Фуқаро Ш.Б.га тегишли KIA K5 русумли автомашина хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1