1

Андижонда бир нечта шахслар бир кишини темир жисм билан калтаклашди (видео)

ЖИНОЯТ 30.06.2024, 16:05
Андижонда бир нечта шахслар бир кишини темир жисм билан калтаклашди (видео)

Кеча, 29 июнь куни Андижонда бир неча шахслар бир кишини темир жисм билан уриб, тан жароҳати етказгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят содир этишда гумонланаётган барча шахслар қўлга олинган. Уларга нисбатан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 105-модда 2-қисми "и" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

"Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланади"  – дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1