1

Гулистонда “Сирдарё сув таъминоти”нинг уч нафар ходими заҳарланди

ЖАМИЯТ 27.06.2024, 17:13
Гулистонда “Сирдарё сув таъминоти”нинг уч нафар ходими заҳарланди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги сув станциясида бир киши газдан заҳарланиб вафот этди, 2 киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳолат шаҳарнинг "Боғишамол" МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насос станциясида содир бўлган. У ерда бўлган "Сирдарё сув таъминоти" компаниясининг Гулистон шаҳар филиалидаги 3 нафар ходимида газдан заҳарланиш кузатилган ва аҳволи оғирлашган.

"Улардан бири Ҳ.И. вафот этган, қолган икки нафар ходим — З.Б. ва Х.А. вилоят касалхонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар уларнинг аҳволи ўта оғирлигини айтган.

Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда",– дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1