1

БМТ бош котиби Ўзбекистонга келди

ЖАМИЯТ 30.06.2024, 13:54
БМТ бош котиби Ўзбекистонга келди

Шавкат Мирзиёев таклифига биноан БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 30 июнь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.


Олий мартабали меҳмонни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.


Икки кунлик ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Кун тартибидан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, глобал сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган.

Мамлакатда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Ташриф давомида БМТ бош котиби қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ҳам бориб кўради, икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1