1

Янги госпитал мактаб Тошкент, Нукус, Андижон ва Фарғонадан кейин республикада бешинчи бўлиб иш бошлади

ЖАМИЯТ 27.06.2024, 19:38
Янги госпитал мактаб Тошкент, Нукус, Андижон ва Фарғонадан кейин республикада бешинчи бўлиб иш бошлади

Зироат Мирзиёева Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида очилган "Меҳрли мактаб" госпитал мактаби филиали ўқувчиларини бориб кўрди. 

Янги госпитал мактаб Тошкент, Нукус, Андижон ва Фарғонадан кейин республикада бешинчи бўлиб, унда узоқ вақт даволанаётган болалар билан ишлаш учун зарур тайёргарликдан ўтган педагоглар, психологлар ва тарбиячилар иш бошладилар.

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси "Меҳрли мактаб"да яратилган қулай таълим муҳитини қайд этиб, болалар билан дилдан суҳбатлашди ва ўқувчилар билан ривожлантирувчи мослашув машғулотларида қатнашиб, педагогларга самимий миннатдорлик билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1