1

"Сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлашда "катта сакраш даври" бўлди"

ИҚТИСОДИЁТ 28.06.2024, 16:39
"Сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлашда "катта сакраш даври" бўлди"

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда "катта сакраш даври" бўлганини таъкидлади.

Шу етти йил ичида ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарор қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёз берилди.

Биргина таълим кредитидан 151 минг ёшлар фойдаланди. Эҳтиёжманд оиладан бўлган яна 110 минг талабанинг контрактини тўлашга 332 миллиард сўм ажратилди.

Натижада олий таълимда қамров 9 фоиздан 42 фоизга, олийгоҳлар сони эса 77 тадан 212 тага етди.

"Бугунги кунда 110 минг ўғил-қизларимиз хорижда таҳсил олмоқда.  

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етти йилда АҚШнинг “Печак лигаси”га кирувчи Гарвард, Йель, Колумбия, Стенфорд каби топ-8 та, Буюк Британиянининг “Расселл гуруҳи”даги Оксфорд, Кэмбридж, Бирмингем каби 24 та олийгоҳни 50 нафар ёшларимиз битирди.

Бу нуфузли олийгоҳларда ўқиётган ёшларимиз сони эса 200 дан ошди", – дея таъкидлади Президент.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1