1

​Суратлари интернетда оммалашган нигериялик бола мактабга борди

ДУНЁ 08.02.2017, 15:53
Теглар: Фарзанд, Ота-она, Бола
​Суратлари интернетда оммалашган нигериялик бола мактабга борди

Бидъатга берилган ота-онаси томонидан ташлаб кетилган нигериялик бола мактабга чиқди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Болакай Даниядаги ҳайрия ташкилоти асосчиси Аня Ринггрен Ловен томонидан бир йил аввал қутқариб қолинган эди.

2016 йилнинг январь ойида Ловен озиб кетган икки ёшли болакайга сув бераётгани акс этган сурат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Боланинг қариндошлари уни жодугарликда айблаб, ундан воз кечишган эди. Даниялик аёл ўзи ва турмуш ўртоғи томонидан Нигерия шарқида асос солинган болаларга ёрдам кўрсатувчи масканга болани олиб келди.

Ловен The Huffington Post нашрига маълум қилишича, ўшанда унга кимдир қўнғироқ қилган ва қариндошлари воз кечган бола ҳақида хабар берган.

“Биз у икки-уч ёшда эканлигини эшитганимиздан сўнг, зудлик билан болага ёрдам кўрсатишга ошиқдик. Бундай кичкина болалар узоқ муддат кўчада яшай олмайди”, дейди Ловен.

Улар болани топишганида, у қорни тўйиб овқатланмаганидан ўта озиб кетган ва аянчли, қаровсиз аҳволда бўлган. Яқинда Ловен ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида болакайнинг янги суратни эълон қилди. Унда аёлнинг болага сув ичираётгани акс этган. Суратда болакайнинг анча тўлишиб қолганини кўриш мумкин.

“Бугун бутун дунё Хоуп исмли болакай ҳақида билганига 1 йил тўлди. Бу ҳафта Хоуп мактабга боради”,—деб ёзди Ловен суратни изоҳлаб.

Шарҳлар

Фарғонада болаларни мажбуран онага олиб бериш ижроси кутилмаган тус олди

13.12.2019, 19:35

Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ  бўлиб қолишади. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро...
ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ФАРЗАНДИНИ БЎКТИРИБ ЎЛДИРГАН ОНАГА НИСБАТАН ЖИНОИЙ ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

12.07.2017, 11:50

Севастополь шаҳрида чақалоғига манний бўтқасини бериб, бўктириб ўлдирган аёл суд қилинадиган бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри. Тергов бошқармасининг маълумот беришича, 26 ёшли аёл эҳтиётсизлик...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1